Обамеянг "Марсел"дан кетишини эълон қилди. Ҳужумчи Саудия Арабистонига йўл олади

Administrator
17 июл 2024
Футболчи Европадан Осиё томон йўл олади.

Пьер-Эмирик Обамеянг "Марсель" клубидан кетади. Бу ҳақда ҳужумчининг ўзи маълум қилди. 

35 ёшли ҳужумчи энди Саудия Арабистонининг "Ал Қодисия" клубига йўл олади. Футболчи "Ал Қодисия" билан икки йиллик шартнома имзолайди. 

Маълумот учун, "Ал Қодисия" яқиндагина "Реал" собиқ ўйинчиси Начо билан шартнома имзолаганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Пьер-Эмирик Обамеянг "Марсель" сафида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол ва 11 та ассист қайд этганди. У Европа лигасининг энг яхши футболчиси номига ҳам лойиқ кўрилганди.


AdministratorМуаллиф
Манба: RMC Sport