"Ньюкасл" МЮ ярим ҳимоячисини хариж қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
17 янв 2023
Ярим ҳимоячи Скотт Мактоминай "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин.

Маълумотларга кўра, "Ньюкасл" жорий мавсум жуда кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчига қизиқиш билдирмоқда.

Агар МЮ раҳбарияти шотландияликни сотишга қарор қилса, "Ньюкасл" раҳбарияти биринчилардан таклиф юборишга тайёр. Футболчининг ўзи бу вариантга қарши эмас.

Шу билан бирга клуб "Вулверхэмптон" вакили Рубен Невешга ҳам қизиқмоқда, аммо "бўрилар" уни қишда сотмоқчи эмас.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph