

Клуб 28 ёшли футболчини харид қилмоқчи ва у билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоламоқчи.
Агар англиялик рози бўлди, уни "Ньюкасл" тарихидаги энг катта маош олувчи ўйинчига айлантиришади. У ҳафтасига 100 минг фунт стерлинг олади.
Лингард жорий мавсум МЮ таркибида 11та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди. Унинг "Юнайтед" билан шартномаси келаси ёзда якунига етади.



