

Маълумотларга қараганда, АФ терма жамоа Евро-2024да омадсизликка учраса, биринчи навбатда Хау вариантига мурожаат қилади. Шунингдек, Англия термаси устози лавозимига Стив Купер ("Ноттингем Форест") ва "Челси" собиқ устози Грэм Поттер ҳам номзод сифатида тилга олинмоқда.
Англия терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи Гарет Саутгейтнинг амалдаги шартномаси 2025 йил охиригача мўлжалланган.
"Ньюкасл" Чемпионлар Лигасининг навбатдаги ўйинини 25 октябрь куни Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши ўз уйида ўтказади.



