"Ньюкасл" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда

Alisher Ostonov
9 авг 2025, 22:11
Малик Тиав "Ньюкасл"га ўтишга яқин турибди.

Инглиз клуби "Милан" билан 24 ёшли ҳимоячининг трансферини бонусларни ҳисобга олган ҳолда 40 миллион евро эвазига амалга ошириш бўйича келишувга эришди, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо.

Битим ишлари якуний босқичда, футболчи тез орада тиббий кўрикдан ўтади.

Маълумот учун, Малик Тиав ўтган мавсум А Серияда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та сариқ карточка ишлаб олди.


Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›