Нуржан Жетибаев: "Ўзбекистонни табриклайман"

Narzulla Saydullayev
2 дек 2018
Осиё чемпионати U-20 мусобақасининг Марказий минтақа саралаши 1-тури доирасидаги Қирғизистон - Ўзбекистон (3:6) учрашувидан кейин қирғизистонликлар устози Нуржан Жетибаев ўз фикрларини билдирди.

"Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйлайманки биринчи таймда йигитларим яхши ўйнашди. Иккинчи таймда Ўзбекистон учун омадлироқ ўйнашди. Ёш йигитлар шошилишади ва кўп хатолар қилишади", - дейди Нуржан Жетибаев.  

- Сизнинг жамоаингизда 8 ва 10-рақамли ўйинчилар етакчи. Аммо ўйин айнан шу икки футзалчи орқали ташкил этилгани бугун салбий таъсир қилди деб ҳисоблайсизми?

- Бизнинг мақсадимиз жамоавий ўйин кўрсатиш эди. Фақатгина Дамир Исоқов ва Мирлан Жолдубаевнинг кучли томонларидан фойдаланишга уриндик.

- 10-рақамдаги Жолдубаевни Қирғизистон терма жамоасининг келажакдаги юлдузи деб айта оласизми?

- Ҳозирча у ёшлар терма жамоаси аъзоси. Агар ўз устида меҳнат қилишда давом этса балки келажакда миллий терма жамоада ўйнаши ва етакчига айланиши мумкин.
 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia