UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  5 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Нурилло Тўхтасинов: "Турнир давомида мукофот пули ҳақида ўйламадик. Мавсумни соврин билан бошлаш ёқимли" Янгиликлар

Нурилло Тўхтасинов: "Турнир давомида мукофот пули ҳақида ўйламадик. Мавсумни соврин билан бошлаш ёқимли"

"Бунёдкор" жамоаси Фарғонада ташкиллаштирилган "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021" турнирида бош совринни ўзиники қилди.

Қизиқарли кечган финал учрашувидан сўнг мусобақада ажойиб ҳаракатлари билан ёдда қолган "Бунёдкор"нинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасиновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Якунда "Бунёдкор"нинг ғолиблиги билан якунланган "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021" турнири ҳақида дастлабки фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

Ушбу мусобақа ҳар йили ўтказилиши Фарғонада одат тусига кирган. "Бунёдкор" бундай турнирда илк бор иштирок этди. Яхши таассуротлар ва бош  соврин билан ортга қайтдик. Таклиф учун Фарғона вилояти ҳокимига миннатдорчилик билдираман.

- "Бунёдкор"нинг ғолиб чиқишини кўпчилик кутмаган эди...

- "Ҳоким кубоги" каби турнирлар доим қийин кечади. Чунки, ўйинлар орасида кўп вақт бўлмайди. Ҳар бир учрашувда рақиблар яхши қаршилик кўрсата олишди. Йилни соврин билан бошлаётганимиздан хурсандман. 

- Совриндорларга мукофот пулининг берилиши ҳам жамоаларга қўшимча мотивация бўлдими? Агарда молиявий рағбатлантириш бўлмаганида балки, кураш бунчалик кечмасди...

- Тўғрисини айтсам биз мукофот пули ҳақида ўйламадик. Шунчаки майдонга чиқиб ўз ўйинимизни кўрсатдик. 

- Мавсумни соврин билан бошлаш жамоага қўшимча куч ва ғолиблик руҳини бериши табиий...

- Ҳар қандай ҳолатда ҳам мавсумни шундай кайфиятда бошлаш ёқимли. Қандай мусобақа бўлса ҳам муҳими ғолиблик. 

- Мусобақадаги ташкилотчиликдан  жамоа қай даражада қониқиш ҳосил қилди?

- Бизга жуда яхши шароитларни яратиб беришди, дея оламан. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика