

"Bild" хабарига кўра, агар терма жамоа устози Юлиан Нагельсманнинг шахсан ўзи бу ҳақда сўраса, 39 ёшли футболчи Германия терма жамоасига қайтади. Нойер "Барселона" бошлиқлари билан жанжаллашиб қолган Марк-Андре тер Штеген билан юзага келган ноаниқ вазият туфайли терма жамоага қайтиши мумкин. Қолаверса, дарвозабон бел қисмидан операция қилинган ва 3-4 ойга сафдан чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Мануэль Нойер 2024 йил терма жамоадаги фаолиятини якунлаётганини эълон қилганди. "Бундестим" таркибида машҳур дарвозабон жами 124 ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 118 та гол ўтказиб юборган.



