

"Бавария" Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи ўйинида "Пафос"ни (5:1) мағлуб этди. Кипр клубининг ягона голини Мислав Оршич урди.
– Бу зарбани қайтариш имконсиз эдими?
– Ҳа.
– Сиз кеч реакция қилдингизми?
– Йўқ. Сиз дарвозабон бўлганмисиз?
– Ростини айтсам, йўқ.
– Афсус. Тўп аввал тўғри учди, кейин траекториясини ўзгартирди. У менинг томонимга учаётганди, лекин кечроқ у бошқа траекторияда учаётганини кўрдим. Агар сиз футбол ўйнаганингизда нима ҳақида гапираётганимни тушунган бўлардингиз. Мана саволингизга жавоб," – деди "Бавария" дарвозабони Мануэл Нойер.



