"Ноттингем Форест" "Арсенал"кипери билан 4 йиллик шартнома имзолади
Omonjon To`xtamirzayev
9 авг 2023
"Ноттингем Форест" Лондоннинг "Арсенал" клуби ва АҚШ термаси дарвозабони Мэтью Тернерни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
Футболчи янг жамоаси билан 4 йиллик битимга имзо чекди.
Ўтган мавсум кипер "канонирлар" сафида барча мусобақаларни қўшганда 7 ўйинда майдонга тушиб, 4 марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва 4 та гол ўтказиб юборди.