Nike ва Эрон терма жамоаси ўртасида келишмовчилик

Aslanov Jasurbek
15 июн 2018, 16:30
Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Nike компаниясидан узр сўрашни талаб қилди.

Бунга сабаб Америка компанияси эронликларни бутса билан таъминлашни истамади.

NIke ўз баёнотида АҚШ Эронга нисбатан санкциялар эълон қилгани туфайли жаҳон чемпионатида эронлик футболчиларга бутса етказиб бера олмаслигини маълум қилди.

Кейруш бу борада ФИФАга мурожаат қилди:

"Nike кечирим сўраши керак, чунки уларнинг 23 эронликка нисбатан ўзини бундай тутиши кулгили ва бунга асос йўқ".


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Meduza