Неймар МЮга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

Aslanov Jasurbek
27 янв 2019
ПСЖ 12 февраль куни Чемпионлар лигаси 1/8 финал доирасида "Манчестер Юнайтед" меҳмони бўлади.

Парижликлар форварди Неймарнинг ушбу баҳсда иштирок этиши сўроқ остида.

Бразилиялик "Страсбур"га қарши Франция Кубогининг 1/16 финал учрашувида (2:0) жароҳат олиб, майдонни кўз ёшлари билан тарк этган эди.

Кейинроқ Неймар жароҳатидан бир неча ҳафтада қутилиши мумкинлиги эълон қилинди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Telefoot