UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05ЕЧЛ. "Ман Сити", "Ливерпуль" ва "Интер"да ғалаба. "Лилль" бу сафар "Атлетико"ни мағлуб қилди  3 01:55ЕЧЛ. "Барселона" "Бавария"га ҳеч қандай имконият қолдирмай, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Рафиньядан хет-трик!  173 00:40ЕЧЛ. "Байер" "Брест" билан, "Аталанта" эса "Селтик" билан дуранг қайд этди  2 00:25ОЧЛ 2. "Насаф"нинг гуруҳидаги иккинчи баҳсда "Шабаб Ал Аҳли" йирик ғалаба қозонди (+гуруҳдаги вазият)  4 23:45Россия кубоги. "Рубин" меҳмонда "Акрон" устидан ғалаба қозонди  0 23:34Ламин Ямаль яқинлашиб келаётган "Эл Класико" ҳақида гапирди  2 22:56ОЧЛ-2. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар туфайли "Ал Ҳуссейн"га имкониятни бой берди  125 22:35Тьерри Анри "Олтин тўп"ни Родри ютиши керак деб ҳисоблайди  1 22:05Моуринью АПЛнинг 2017-2018 йилги мавсуми ҳақида: "Бизда ҳали ҳам чемпион бўлиш имконияти бор, агар..."  5 21:20Жозе Моуринью Эрик тен Хагнинг МЮдаги фаолияти ҳақида гапирди  2 20:28"Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув бошқа санада ўтказилади  6 20:07ОЧЛ-2. "Ал Ҳуссейн" - "Насаф". Асосий таркиблар маълум, Марушич, Сидиқов ва Ғайбуллаев қайдномада ҳам йўқ  18 19:52"40 соатлик йўлдан кейин ҳам йигитларнинг чарчагани кўринмади"  0 19:23Алиқулов: "Ғалаба бизни Суперлигага яқинлаштирди"  2 19:05ОЧЛ-2. "Селангор" ОЧЛнинг 2 карра ғолибини мағлуб этди, Умар Эшмуродовдан ассист  2

ОЧЛ. "Навбаҳор"дан Неймар бошчилигидаги "Ал Ҳилол"га қарши баҳсда сенсация! Янгиликлар

ОЧЛ. "Навбаҳор"дан Неймар бошчилигидаги "Ал Ҳилол"га қарши баҳсда сенсация!

"Ал Ҳилол" ҳамда "Навбаҳор" ўртасидаги ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-тур ўйини якунланди.

"Ал Ҳилол" - "Навбаҳор" 1:1

Гол: 0:1 — 52, Тома Табатадзе, 1:1 — 90+10, Али Ал Булайҳи.

"Ал Ҳилол": 21.Муҳаммад Аловаис, 5.Али Ал Булайҳи, 7.Салмон Ал Фараж (28.Муҳаммад Канно, 74), 8.Рубен Невеш (14.Абдуллоҳ Ал Ҳамддан, 89), 9.Александар Митрович, 10.Неймар, 12.Ёсир Ал Шаҳрони (16.Носир Ал Давсари, 74), 66.Сауд Абдулҳамид (14.Абдуллоҳ Ал Ҳамддан, 89), 77.Малком Оливеира, 87.Ҳассан Тамбакти, 96.Майкл Делгадо

Захира: 31.Ҳабиби Ал Ватян, 40. Аҳмад Абу Расйин, 2.Муҳаммад Ал Бурайк, 4.Ҳалифа Ал Давсари, 11.Солиҳ Ал Шаҳри, 32.Мутеб Ал Муфарриж, 56.Муҳаммад Ал Қаҳтони, 70.Муҳаммад Жафали

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 14.Жамшид Болтабоев, 22.Игорь Голбан, 10.Жамшид Искандеров, 17.Аброр Исмоилов (21.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 70), 13.Филипп Иванович, 5.Милош Милович, 77.Асадбек Собиржонов (19. Дониёр Абдуманнопов, 53), 91.Тома Табатадзе (31.Лука Чермель, 83), 7.Остон Ўрунов, 6.Иброҳим Йўлдошев (8.Жасур Яхшибоев, 83).

Захира: 12.Игнатий Нестеров, 4.Азим Аҳмедов, 16.Бўриев, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 24.Даврон Ҳошимов, 20.Музаффар Мўминов, 90.Даврон Олимжонов.

Огоҳлантириш: Филипп Иванович (28), Неймар (60)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Раҳмат, ажойиб ўйин учун, "Навбаҳор", сизлар ғалабага лойиқ эдингизлар!

90+10. ГОЛ! Али Ал Булайҳи ҳисобни тенглаштирди. Ҳимоячи бу лаҳзаларни 33 йил-у 100 дақиқа кутганди.

99. Неймарнинг рақиб жарима майдонидаги дод-вой қилган овозини эшитиб, "Уммон" гуруҳининг қадрига ета бошладим.

97. Юсуповдан суперсейв! Мана, шоирлар, кимга атаб шеър ёзиш кераклигини билиб олинг!

90. Иккинчи бўлимга 14 дақиқа қўшиб берилди. Унақамас-да, бир мамлакатда истаганча ўйин вақтини чўзади, бошқасида валюта чекламоқчи бўлади.

90. "Навбаҳор" футболчисидан ажойиб финт! Бир нарсани аниқлаштириб олайлик, Неймар кўк либосда ўйнаяптими ёки оқда?

89. Яхшибоев рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда учрашувга нуқта қўйиш ўрнига вергуль қўя қолди.

88. Юсупов! Дарвозабонимиз "Жумонг" сериалидаги Хай Мосони сингари барча зарбаларга кўксини қалқон қилмоқда. 

86. Сауд Абдулҳамид қулай вазиятда бир мураббий таъбири билан айтганда, "иии" қилиб қўйди.

83. Ҳамюртларимиз икки ўзгаришга қўл урди.

80. Ўткир Юсупов рақиб ҳужумини йўққа чиқарди ва опен бюджетда ғалаба қозонган сингари ўзидла йўқ хурсанд бўлмоқда.

74. Мезбонлар таркибида икки ўзгариш рўй берди. 22 та ўзгариш қилмайди менга деса, барибир фойдаси йўқ.

69. Тўғри маънода Оливеиранинг энергияси ҳам, кучи ҳам кўп экан. Айтганча, юртимизда пахта териш мавсуми бошланди.

63. Абдуманнопов қанотдан катта тезликда олдинга борди. Ўйиндан сўнг унга ЙПХдан жарима қоғози келса, ажабланмайман.

60. Неймар ортиқча эмоцияларга берилгани учун огоҳлантирилди. Ҳужумчи Наманганга боришни ўйламаяпти шекилли.

55. Ўрунов қандай вазиятни кўкка совурди... Илтимос қиламан, 10 сония қулоқчинингизни тақиб туринг... Бўлди, энди олаверинг, анча енгил тортдим, давом этамиз.

52. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Табатадзе!!! Мана сенга Неймар! Мана сенга "Ал Ҳилол"! Мана сенга... Ҳамкасбим эрталаб жойида кўринмаган чашкаси учун мени кечирса керак деб ўйлайман...

51. Неймар Голбан томонидан йиқитилди. Бразилиялик футболчи бугун захирада қолган Даврон Ҳошимов бутсасининг мазасини таътиб кўрмаган-да ҳали. Акс ҳолда у билан суратга тушгани 16-касалхонага йўл олаверардик.

49. Неймар қанотда тўпни тўхтатишда футболга умуман қизиқмайдиган жияним сингари ҳаракат қилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Бабаян ўйин якунидан кейин майдон чимини ўпмаса, ҳисобмас.

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. Митрович жароҳат олди. Унга бир кун давомида телеканалларимизни томоша қилишни тавсия қиламан.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

44. Неймар майдонда экан. У Йўлдошевнинг олдига боришдан чўчибб, бир чеккада писиб юрибди экан.

42. "Навбаҳор" бир муддат олдинга ўтди-ю, яна ёпилиб олди. Ушбу ҳолат юртимизда бугун содир бўлган бир жараённи эслатиб юборди.

38. Делгадонинг зарбасига атиги 10 метр аниқлик етишмади.

37. Йўлдошев бироз аввал бошланган курашни давом эттирди ва Неймарни кўкрагини яна ерга текказди.

30. Неймардан зарба... Жон деб унга кўзойнагимни совға қилардим-у, ўзимгаям керак-да.

28. Иванович Бабаяннинг рақибни тўхтатиш керак деган буйруғини бошқача маънода тушуниб юборибди. Жарима зарбаси.

26. Уххх! Митрович хавфли зарба йўллади. Биринчи жумлам ёмон сўз эмас, аттанг дегани.

21. Ўрунов Ибрагимович сингари гол уришга уриниб кўрди, бироқ ё унинг зарбаси баландроқ кетди, ё дарвоза калталик қилди.

16. Голбан жамоасини голдан асраб қолди.

13. Али Ал Булайҳидан мураббийининг кўрсатмасига риоя қилгани учун дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Бироқ мураббий унга тўпни теп деганди.

7. Неймар Йўлдошев билан миллий кураш бўйича беллашди. Ҳамюртимиз ютиб чиқди.

4. 20 та футболчи "Навбаҳор" жарима майдонида жой талашмоқда, Неймар эса бурчакда 20 та фотографни ишга солган ҳолда суратга тушмоқда. 

1. Ҳакам ҳуштагини чалиши билан футболчилар тўпни дўппослай бошлади.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун "Ал Ҳилол" кўк, "Навбаҳор" эса оқ рангли либосда ҳаракат қилади.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бироздан сўнг даҳшатли ўйин старт олади. Ужас киномас, шунчаки футбол учрашувини назарда тутдим. Бироз аввал ОКМК иштирокидаги учрашувларни охири сигирга қофидош сўз билан якуналанадиган таблеткалар оғушида якунлаб олдик. "Насаф"нинг ёш футболчиси эса Зафармурод Абдираҳматов эса Ҳабибнинг Конорга қилган ишини такрорлади. Ўйлайманки, мазкур ўйинда ҳам футболни тушида кўраётган дорихоначиларни безовта қиладиган натижа қайд этмаймиз. 

Рейтинг: +90   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика