

“Аввалига, сабр қилсак, Европада қолишимиз мумкин деб ўйладим. Аммо УEФАда қолиш имконимиз йўқдек. Манимча, ОФКга ўтиш оқилона қарор бўларди. Осиёга кўчиб ўтишни ёқлаб овоз берган РФИ ижроия қўмитаси аъзолари билан ҳамфикрман.
Терма жамоамиз ва клубларимиз шарқий қитъада ўйнаса, қандай ижобий томонлар пайдо бўлиши мумкин? Ҳеч қандай, фақат ўйин амалиётига эга бўламиз. Колосков (Вячеслав, РФИ вице-президенти) УEФАга қайтиш эҳтимоли ҳақида гапирди, у бундай масалаларда кўпроқ тажрибали. Вячеслав Ивановичнинг айтишича, Европага қайтишда муаммолар бўлади, бу каби қийинчиликлар доимо рўй беради”, дейди Непомняший.



