⚡️Неъматов ҳамон биринчи, Эркиновда минус 300, Чинедуда плюс 200. Transfermarkt Суперлига футболчилари нархини янгилади

Narzulla Saydullayev
13 май 2026, 16:00
Transfermarkt портали Ўзбекистон Суперлигаси ҳамда Пролигада ўйнаётган футболчиларнинг нархларини янгилади.

🔝 Суперлиганинг энг кўп нархи кўтарилган футболчи "Пахтакор" вакили Достонбек Ҳамдамов бўлди. У мавсумнинг бошини ажойиб ўтказди: Суперлигада 11 та ўйинда 6 та гол урди ва 3 та голли узатма берди. Унинг нархи 300 минг еврога ошди ва энди 900 минг еврога тенг.

"Пахтакор"нинг легионери 🇧🇷 Фламарион ҳам стартни яхши ўтказди. Мураббийлар уни 9 та ўйинда майдонга туширишди ва ҳужумкор футболчи 4 та гол уришдан ташқари 3 марта шериклари гол уришига қарашиб юборди. Унинг нархига 200 минг қўшилди ва энди умумий нархи 600 мингга етди.

Йил бошида "Сурхон"га келган ҳужумчи 🇳🇬 Стивен Чинеду 11 та турда рақиблар дарвозасига 6 та тўп киритди ва 1 та ассист қайд этди. 26 ёшли нигериялик футболчининг нархи 200 га ошди ва энди 350 минг еврога етди.

Рўзиқул Бердиевнинг навбатдаги кашифётларидан бири Қувончбек Ҳушвақтов бўлди. Марказий ҳимоячи 14 апрель куни 20 ёшга тўлган Қувончбек transfermarkt порталида ўзининг биринчи нархига эга бўлди - 175 минг евро.

ОКМК вингери Нодирбек Абдураззоқов, "Бухоро" футболчилари Шерзод Эсанов ва Умиджон Ҳамроевнинг нархлари 150 минг еврога ошди. "Нефтчи" сафида дебют қилган 18 ёшли ҳимоячи Нурмуҳаммад Абдуғаниев ва "Бунёдкор"нинг 17 ёшли вингери Садриддин Ҳасановнинг порталдаги дастлабки нархлари бир хил бўлди - 150 минг евро.

ОКМК марказий ҳимоячиси Аброр Каримовнинг нархи икки баравар ошди ва 250 минг еврога етди.

1-biggest-upgrades-superliga.png

🔽 Нархи энг кўп камайган топ-10 футболчилар:

1) Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор") -300 минг евро;

2) Хуршид Ғиёсов ("Нефтчи") -250 минг евро.

3) Мауро Бразил ("Динамо") -200 минг евро;

4) Сальвадор Санчес ("Динамо") -200 минг евро;

5) Ойбек Бозоров ("Пахтакор") -150 минг евро;

6) Чиди Квем ("Машъал") -125 минг евро;

7) Григол Чабрадзе ("Қизилқум") -125 минг евро;

8) Хондамир Мустфоқулов ("Сўғдиён") -125 минг евро;

9) Андре Чичинадзе ("Навбаҳор") -100 минг евро;

10) Ойбек Рустамов ("Насаф") -100 минг евро.

2-biggest-downgrades-superliga.png

"Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов Суперлиганинг энг қиммат футболчиси номини ўзида сақлаб қолди. "Насаф" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосининг нархи ҳамон 1,5 миллион еврога тенг. Кейинги учта ўринда "Пахтакор" вакиллари жойлашган: Акмал Мозговой - 1,4 миллион евро, Ҳожиакбар Алижонов 1,3 миллион евро ва Шерзод Насруллев 1,2 миллион евро.

"Сўғдиёна" етакчиси Люпчо Дориевнинг нархи ҳам 1,2 миллион евролигича қолди. Ҳожимат Эркинов ва Жамшид Искандеровнинг нархлари роппа-роса 1 миллион еврога тенг.

Нархи энг кўп кўтарилган Достонбек Ҳамдамов 900 минг евро билан 8-ўринга чиқиб олди. Русланбек Жиянов ва Аброр Исмоиловнинг нархлари 800 минг евро.

Айни пайтда Ўзбекистон Суперлигасида нархи 1 миллион ва ундан кўп бўлган 7 нафар футболчи бор.

mvps-superliga.png


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Ўхшаш янгиликлар