UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Суперлига. "Динамо" – ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  9 19:30"Насаф" — "Шўртан". Таркиблар маълум  3 19:15Суперлига. "Навбаҳор" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  51 18:54"Аталанта" "Манчестер Юнайтед" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:24"Тоттенхэм" — "Бёрнли". Кайл Уокер асосий таркибда  2 17:01Футзал. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:09"Арсенал"нинг янги мавсумдаги сардори ким бўлади?  1 15:33"Барса" Рэшфордни рўйхатдан ўтказди. МЮдан ижарага олинган ҳужумчи 1-турда "Мальорка" билан ўйнаши мумкин  6 15:02МЮ 115 млн фунтлик трансфердан воз кечди  5 14:31"Галатасарой" Эдерсоннинг трансфери бўйича "Ман Сити" билан расмий музокараларни бошлади  3 14:00Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми-йўқми? Қарорни ҳозир қабул қилиш лозим. Кападзеда тажриба кам, аммо..."  32 13:30Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?  11 13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0 12:45Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди  102 12:32Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри  23

Неъматилло Қуттибоев: "Кўп ҳимояланганимизга қарамай, ғалабага лойиқ эдик" Янгиликлар

Неъматилло Қуттибоев: "Кўп ҳимояланганимизга қарамай, ғалабага лойиқ эдик"

Про лиганинг 7-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Арал" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Курашларга бой ўйин гувоҳи бўлдик. Йигитларимга раҳмат айтаман, сўнги дақиқага қадар тўхташмади. Бизни қўллаб қувватлаб турган мухлисларимизга алоҳида раҳмат айтаман. Бугун ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман.

- "Арал" жамоасининг Ўзбекистон кубогидаги сўнги баҳси ва бугунги учрашув жуда катта фарқ қилди. Кубок ўйинларида жамоангиз анча ҳужумкор ўйин намойиш этаётган эди. Бугун эса прагматик футбол услубини танладингиз. Бунга сабаб нима?

- "Хоразм" жамоаси бизни кўпроқ ҳимоя ҳақида ўйлашга мажбур қилди. Рақибимиз иккита ҳужумчи билан ўйнади. Кўп ҳимояда ўйнаганимизга қарамай, қарши ҳужумларимиз ҳам анча хавфли бўлди. Ўйин шундай тактика танлашга мажбур қилди.

- "Арал" жамоаси рақибдан келиб чиқиб услуб танлайдими ёки аниқ танлаб олинган услубга содиқмисиз?

- Тўғрисини айтаман, биз ҳар бир учрашувда ҳужумкор футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз, аммо ҳар доим ҳам бундай бўлавермайди. Бугунги майдоннинг ҳолати ҳам яхши эмас эди. Бундай майдонда тезкор футбол намойиш этиш қийин. Бугун яққол ҳужумчисиз ўйнадик. Асосий ҳужумчимиз оилавий сабабларга кўра ўз ўйига жўнаб кетди.

- Водий ва Воҳа томонлардан кучли футболчилар мунтазам равишда етишиб чиқади. Хоразм ва Қорақалпоғистон тарафлардан яқин орада кучли футболчи чиқиши мумкинми?

- Биз томонларга ҳам катта футбол кириб келмоқда. Тез орада бизда ҳам яхши ва иқтидорли футболчилар чиқиши аниқ.





Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика