

"Зенит" нафақат Россияда, балки Европада ҳам яхши жамоа ҳисобланади. Атмосфера ҳам, арена ҳам ажойиб эди. Ҳа, биз йирик ҳисобда мағлуб бўлдик, аммо интиладиган жиҳатларимиз бор. Бу биз учун фойдали тажриба бўлди. Менимча, "Зенит" Чемпионлар лигасида бемалол ўйнай оларди — уларда таркиб ҳам, мураббий ҳам жуда яхши", — дея Исмоиловнинг сўзларини "Чемпионат" мухбири Эльвира Багирова келтиради.



