UZ

Сўнгги янгиликлар

13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  0 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  17 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  12 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  14 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  59 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33

"Нефтчи-2009" — Ўзбекистон кубоги ғолиби Янгиликлар

"Нефтчи-2009" — Ўзбекистон кубоги ғолиби

Шу йилнинг 26-31 октябрь кунлари Тошкентда 2009 йилда туғилган футбол академиялари тарбияланувчиларининг Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Беллашувларда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган футбол маҳорат мактаблари вакиллари иштирок этишди. Шуниси қувонарлики, бу мусобақаларда Фарғона вилоятидан битта эмас, 2 та жамоа, яъни, "Нефтчи" болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ҳамда Фарғона футбол маҳорат мактаби жамоалари қатнашди. 

Иқбол Акрамов раҳбарлигидаги "Нефтчи" БЎФМ жамоаси мусобақада юксак маҳорат эгаси эканлигини исботлади. Финал учрашувида Наманганнинг ФММ жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Бу ғалаба" Нефтчи" клубида довруқли футболчиларнинг муносиб ўринбосарлари етишиб чиқаётганлигини тасдиқлади. 

Яна бир қувончли жиҳати шуки, "Нефтчи" нинг келажаги порлоқ вакилларидан бири Миржаҳон Тўйчибоев кубок мусобақаларида рақиблар дарвозасига энг кўп – 10 та тўп киритиб, турнир тўпурари номинациясининг ғолиби деб топилди ва юксак мукофотга сазовор бўлди. Мусобақада фахрли 3-ўрин ҳам Фарғона вакилларига насиб этди. Бу мукофотни Фарғона футбол маҳорат мактаби жамоаси қабул қилиб олди. 

Шу муносабат билан "Нефтчи" ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби ва кўпминг сонли мухлислари номидан 2009 йилда туғилган "Нефтчи" БЎФМ жамоасини Ўзбекистон кубогини қўлга киритганлиги билан самимий муборакбод этиб, ёш футболчиларимизга келгуси мусобақаларда вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, янада юксак марраларни эгаллашларини тилаймиз", – дея хабар берди "Нефтчи" матбуот хизмати

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика