UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  13 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  1 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  0 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  5 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  5 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  5 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  12 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  23

Назорат учрашуви: “Бунёдкор” – “Қизилқум” 3:1 Янгиликлар

Назорат учрашуви: “Бунёдкор” – “Қизилқум” 3:1

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бугун Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди.

“Қалдирғочлар” 25 январь куни ҳам “Қизилқум” клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, Жовлон Иброҳимов ва Жавоҳир Қаҳрамоновнинг голлари эвазига рақибни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Орадан уч кун ўтиб, бу икки жамоа яна ўзаро учрашув ўтказишди. Бу сафар ҳам Сергей Лушчан шогирдлари ғалаба қозонишди. Биринчи бўлим охирларида Достонбек Ҳамдамов жарима зарбасидан ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай навоийликлар Максим Юркунинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди. Танаффусдан кейин Жовлон Иброҳимов узоқ масофадан Эркин Жабборов қўриқлаган дарвозани аниқ ишғол қилди. Бироз ўтиб, Отабек Шукуров бошлаган ҳужумни Элдор Шомуродов давом эттирди ва ҳужумдаги шериги Жавоҳир Эсонқуловни қулай вазиятга чиқарди. Эсонқулов эса якуний натижа 3:1 бўлишини таъминлади.

Ўртоқлик учрашуви
“БУНЁДКОР” – “ҚИЗИЛҚУМ” 3:1 (1:1)
Голлар:
Достонбек Ҳамдамов, Жовлон Иброҳимов, Жавоҳир Эсонқулов – Максим Юрку
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Душан Мичич, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Отабек Шукуров, Жовлон Иброҳимов, Алишер Саноев, Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов, Шаҳзодбек Нурматов
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Хамроев, Хуршид Ғиёсов, Шохруҳ Гадоев, Нурилло Тўхтасинов, Жавоҳир Эсонқулов


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика