"Навбаҳор"дан кетган Никабадзе Қозоғистон клубига ўтди
10 фев 10:43
Янгиликлар
"Навбаҳор"дан кетган Никабадзе Қозоғистон клубига ўтди
Футболчи сўнгги икки мавсумни водий жамоаларида ўтказган эди.
2023 йилнинг иккинчи даврасида "Нефтчи" таркибига келиб қўшилган, 2024 йил "Навбаҳор" либосида тўп тепган грузиялик ҳужумчи Гиорги Никабадзе фаолиятини Қозоғистоннинг "Атирау" жамоасида давом эттиради. Футболчи янги жамоаси билан 2025 йил 31 декабрь санасигача шартнома имзолади.
Маълумот учун, Никабадзе ўтган мавсум Суперлигада 16 та учрашувда 2 та гол, 2 та ассист қайд этди. Ўзбекистон кубогида 6 та учрашувда 1 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар