

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужумчига пойтахтнинг “Рома” клуби қизиқиш билдирган. Жамоани бошқараётган Жан Пьеро Гасперини Леаунинг салоҳиятидан келиб чиқиб, ундан 7 йилдан бери кутилаётган нарсани чиқариб олишга қодир эканига ишонмоқда. “Pianeta Milan” нашри хабарига кўра, римликлар у учун 50 миллион еврогача пул тўлашга тайёр.
Шунингдек, 4 миллион евро эвазига ижарага олиш ва кейинчалик 41 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш варианти ҳам бор — бу ҳолатда “Рома” бошланаётган мавсум учун Леау маошининг 80 фоизини ҳам тўлаб беради.



