UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  0 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  2 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  2 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  3 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  2 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  1 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  11 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  10 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2

“Навбаҳор” – “Хоразм” учрашуви олдидан Янгиликлар

“Навбаҳор” – “Хоразм” учрашуви олдидан

Эртага Ўзбекистон кубогининг 1/16 финалида “Навбаҳор” Урганчнинг “Хоразм” клубини қабул қилади.

Мамлакат кубогидаги рақибимиз “Хоразм” жамоаси 1994 йили Ўзбекистон чемпионатининг биринчи лигасида “Динамо” номи билан иштирок этишни бошлаган. Икки мавсум давомида қуйи лигада иштирок этган урганчликлар 1995 йил якунига кўра олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди. 1997 йилдан эса жамоа "Хоразм" номи остида мамлакат чемпионатининг олий ва биринчи лигаларда фаолият кўрсатиб келмоқда. Урганчликлар ўтган вақт давомида бир неча бор "элита"ни тарк этишга мажбур бўлишган. 2008 йил якунларига кқра яна кучлилар сафига қайтган "Хоразм" 2010 йилги чемпионат якунига кўра олий лига билан хайрлашган. Шундан бери жамоа биринчи лига мусобақаларида қатнашиб келмоқда.

Мамлакат кубогида ҳам 1994 йилдан бери қатнашаётган урганчликлар мусобақадаги иштирокларини асосан дастлабки босқичларда якунлашга мажбур бўлишган. 2009 йили “Хоразм” чорак финалда тўп суриш имкониятига эга бўлган. Аммо, урганчликлар мазкур босқичда Қаршининг “Насаф” клубидан 1:4 ҳисобида мағлубиятга учраб, кубокдаги юришларини тўхтатишга мажбур бўлишган.

“Хоразм” “Навбаҳор” билан Ўзбекистон кубоги доирасида бир марта куч синашган. 2007 йилги мусобақанинг дастлабки босқичида Урганчда мезбонлик қилган “Хоразм” футболчиларимизга 0:6 ҳисобида имкониятни бой берган. 2007 йилнинг 9 март санасида ўтказилган учрашувдаги ҳисобни 26-дақиқада айни пайтда жамоамиз мураббийлар штабида фаолият юритаётган Шерзод Шарипов пенальтини аниқ амалга ошириш орқали очганди. Константин Боев (42,45), Абдуазиз Султонов (72,90+1) иккитадан гол уришган бўлса яна битта голга Дилшод Жабборов (51) муаллифлик қилган. Султонов ва Жабборовлар ҳозирда ҳам “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилишаётганликлари сабабли ўзаро ўйинлардаги голлари сонини ошириб олиш имконига эгалар.

Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган учрашувни тошкентлик Аҳмаджон Эргашев бошқариб боради. Эргашевга қанотларда жиззахлик Шавкат Файзиев ва Тошкент вилоятилик Султонмурод Улфатовлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида бухоролик Элёр Турсунов қайд этилган. Назоратчи ҳакам вазифаси эса тошкентлик Олег Рубаков зиммасига юклатилган. Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” - “Хоразм” учрашуви соат 16.00да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика