"Навбаҳор" Туркияда Польша клуби билан дуранг ўйнади
17 фев 2019 10:37
Янгиликлар
"Навбаҳор" Туркияда Польша клуби билан дуранг ўйнади
Ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказаётган “Навбаҳор” клуби сўнгги назорат баҳсини 16 февраль куни Польша Про-лигаси вакили “Сталь” (Мелец) жамоасига қарши ўтказди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур ўртоқлик учрашувида польшаликлар 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишганди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга туширилган Баҳодир Насимов “Сталь” дарвозасини аниқ нишонга олиб, мувозанатни тиклади ва якуний ҳисобнинг 1:1 кўриниш олишини таъминлади.
Мазкур ўйинда “лочинлар” устози Андрей Канчельскис майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Ўткир Юсупов, Обид Жўрабоев, Игорь Голбан, Ғиёс Комилов, Ҳожиакбар Юнусов, Шаҳзод Шайманов, Азим Аҳмедов, Жасур Азимов, Зафар Тўраев, Иван Соловьёв, Александр Касьян.
Захирадан майдонга тушганлар: Баҳодир Насимов, Абдужамол Исроилов, Мирзоҳид Ғофуров.
Наманганликлар Туркиядаги йиғинни бугун ўз якунига етказиб, юртимизга қайтишади.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар