"Навбаҳор" собиқ устозини МЮ базасига киритишмади

Aslanov Jasurbek
28 сен 2024
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси, 2018-2020 йилларда "Навбаҳор" устози сифатида ишлаган Андрей Канчельскис МЮ базасига кира олмаганини айтиб берди.

- АПЛ ўйинларига тушдингизми?

- Йўқ, имкони бўлмади: Терма жамоалар ўйинлари пайтидаги танаффусда Англияда эдим. МЮ базасига киришни хоҳлагандим, рухсат беришмади.

- Нега?

- Ҳалиги мураббий, голландиялик тен Хаг, ҳаммадан яшириниб олибди. Мен хатто малака ошириш ҳақида сўраганим йўқ, ундан нимани ўрганаман?

У клуб базасига на журналистларни на "Юнайтед" афсоналарини киритяпти! Машғулотлар жуда ёпиқ. У нимадан қўрқади ёки яширади? Тушунмайман.

- Хатто Фергюсонга ҳам мумкин эмасми?

- Менимча шунақа. База барча бегона кўзлар учун ёпиқ. Айтганча, сэр Алекс билан кўришиш ниятида эдим, аммо у АҚШда экан.

Келаси сафар учрашиш ҳақида келишиб олдик. Ҳа, Манчестерда узоқ бўлганим йўқ. Тонгда бориб, кечаси Лондонга қайтдим" - деди Канчельскис.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport24