"Башакшеҳир" устози кечаги баҳсдан сўнг қизил карточка олди

5 сен 2026, 08:15
Туркия Суперлигасининг 4-тури доирасидаги "Башакшеҳир" - "Галатасарой" баҳси бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 90+1-дақиқасида Габриел Саранинг жарима зарбасидан урган голидан сўнг "Галатасарой" ғалабани илиб кетди. Бош ҳакам Кадир Сағламнинг баҳсли қарорларидан норози бўлган Нури Шаҳин учрашувнинг якуний ҳуштагидан сўнг бевосита майдонга тушиб, ҳакамга ўз эътирозларини билдирди.

Бош ҳакам билан тортишув сабабли Нури Шаҳинга ўйиндан сўнг тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилди.

Нури Шаҳин ўйиндан кейин олган қизил карточкаси сабабли матбуот анжуманида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум бо меҳмондаги кийим алмаштириш хонасида футболчиларига кўрсатган ўйинлари учун миннатдорчилик билдириш билан чекланди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: en.haberler.com