

Маълумотларга қараганда, 2019-2020 йилларда "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи "Қизилқум"га ўтади.

Унинг охирги жамоаси Малайзиянинг "Кедах" клуби эди. У ўтган мавсум ушбу жамоа таркибида 26 та ўйинда майдонга тушган ва 6 та гол урган.
27 ёшли футболчи айни пайтда Тожикистон терма жамоаси билан Осиё Кубогига тайёрланмоқда. Терма жамоа "А" гуруҳида Қатар, Хитой ва Ливан билан тўқнаш келади.



