

Мазкур учрашувда “Навбаҳор” мураббийлар штаби асосан иккинчи таркиб футболчиларини майдонга тушириб, уларнинг имкониятларини синовдан ўтказишни режалаштирган. Чунки бир неча кундан сўнг “лочинлар”ни “Урал”га қарши яна бир ўртоқлик учрашуви кутиб турибди. Қолаверса, Нўъмон Ҳасанов шу тариқа қўл остидаги барча футболчилар, жумладан, жамоада кўрикдан ўтаётганларнинг ҳам ўйинига баҳо бериш имкониятига эга бўлади.
Унга кўра, бугунги баҳсни қуйидаги футболчилар дастлабки дақиқалардан бошлашади:
Раҳимжон Давронов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Фарҳод Мираҳматов, Шерзод Ғуломжонов, Сардор Теляков, Ислом Исоқжонов, Ҳусайн Эргашбоев, Эҳсони Паншанбе, Илҳом Алибоев, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев.



