UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  17 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  13 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  2 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  175 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

"Навбаҳор" - "Нефтчи": Рамазондаги "водий дербиси"нинг нархи қанча? Янгиликлар

"Навбаҳор" - "Нефтчи": Рамазондаги "водий дербиси"нинг нархи қанча?

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқич 3-тури доирасида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи"сини қабул қилади.

"Навбаҳор" бунгача "Қизилқум" ва Самарқанднинг "Динамо" клубларини мағлуб этди. "Нефтчи" эса сафарда "Динамо"ни енгиб, ўз уйида "Қизилқум"га имкониятни бой берди. 

Аслида жамоаларнинг ўрни, таркиблар, уларнинг ҳолатидан қатъий назар "Водий дербиси" ҳамиша томошабинларга бой беллашув бўлиб келган. Аммо бу сафар-чи, бугун ҳам "Марказий" стадионида "аншлаг" кўрамизми? Бунга чипта нархи тўсқинлик қилиши мумкин экан... 

Маълумот учун Суперлига 1-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Насаф" ўйини учун чипта 50 минг сўм, 3-турдаги "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашувига эса - 30 минг қилиб белгиланганди. 

Биздаги маълумотларга қараганда, "Навбаҳор" - "Нефтчи" ўйини учун чипта нархи барча секторлар учун бир хил 30 минг сўмдан. Наманганлик мухлисларнинг кўпчилиги бу нархга рози эмас. Изоҳларда ишқибозлар бугун "Марказий" стадиони одатдагидек "ёнмаслигини", трибуналар тўлмаслигига Рамазон ойи эмас, айнан чипта нархи қимматлигини эҳтимолий сабаб сифатида келтиришган. Мисол сифатида келтирадиган бўлсак, алам билан гапирган мухлислардан бири "Сув ва хурмо ҳам берма майли, керакмас. Мухлисларни ўйлаб, чиптани нархини арзонроқ қилсанглар бўларди", деса, яна бир ҳамюртимиз "Мени бор умидим телевизоримдан" деб изоҳ қолдирган.   

Мухлислар айниқса клуб раҳбариятининг бундай қароридан норози. Уларнинг фикрича, 30 минг сўмдан икки-уч минг мухлис стадионга келганидан кўра, 15 мингга чипта олиб, 10 минг ишқибоз киргани мухлисларга ҳам, клубга ҳам яхшироқ бўларди. 

Афтидан клуб раҳбарияти ўз мухлисларига қаттиқ ишонади чоғи. Бироқ бугун "Марказий" одам билан тўладими, деган савол ҳозирча очиқлигича қолмоқда. 

P.S.: Биз бу борада бирор томоннинг ёнини олмоқчи эмасмиз. "Championat.asia" шунчаки вазиятга, мухлислар фикрига эътибор қаратди. Илтимос, фикр билдиришда ўзингизни, бошқаларни ҳурмат қилинг ва айниқса Рамазон ойи эканлигини унутманг. Аввалдан раҳмат.        

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика