

Лекин, ўйин мазмуни жиҳатидан бу ёрқин футбол эмас, балки зич, зерикарли ва чўзилган учрашув бўлди!

Учрашувнинг катта қисми марказда ўтди.
Жамоалар кўпроқ қисқа масофада, қисқа паслар билан ўйнади.

Ўйин тактик схемаси кўп ҳолатда “дарвоза — марказ — орқага — яна марказ” кўринишида кечди.
Темп паст бўлди, кескинлик деярли кўринмади.
Айрим мухлислар ўйинни бежизга “пиёдалар футболи” деб аташмади.

ТАҲЛИЛ:
“Навбаҳор”: Жамоа ўйинни бошқаргандек кўринди, лекин рақибни синдириб ташлай олмади.
Қанотлар етарли ишламади, диагонал ва узун паслар кам бўлди.

“Суғдиёна”: чирой изламади, натижа излади.
Жамоа марказни ёпди, ўйин суръатини секинлаштирди ва қулай вазиятни кутди.

72-дақиқада Люпчо Дориев урган гол шу режанинг ишлаган нуқтаси бўлди.
Аммо, голдан кейин ҳам жамоа ўйинни тўлиқ ёпа олмади ва охирида ғалабани қўлдан чиқарди.



