UZ

Сўнгги янгиликлар

17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  0 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  0 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  3 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  4 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  2 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  6

"Навбаҳор": Назорат баҳсида яшиллар ғолиб Янгиликлар

"Навбаҳор": Назорат баҳсида яшиллар ғолиб

Теглар :  Навбаҳор
“Бухоро” жамоаси билан ўтадиган учрашувга тайёргарлик кўраётган жамоамиз аъзолари бугун икки тарафламали назорат ўйинида майдонга тушишди.
Асосий таркиб вакиллари асосан ёшлар жамоаси сафида шуғулланаётган футболчилар билан куч синашишди. Баҳс футболчиларнинг ўйин амалиётини бир маромда ушлаб туриш учун ташкил этилганлиги сабабли бўлимлар 30 дақиқадан иборат бўлди. Назорат ўйинининг биринчи бўлимида Владислав Алексин “яшиллар” сафида ҳаракат қилиб, асосий таркиб аъзолари дарвозасига иккита гол уришга эришди. Иккинчи бўлим давомида дарвозаларни нишонга олиш учун ҳар икки томонда имкониятлар юзага келди. Хусусан Алексинда Парванов дарвозасини нишонга олиш учун ҳам имконият юзага келганди. Лекин, гол кузатилмади ва назорат баҳсида “яшиллар” 2:0 ҳисобида ғолиб бўлишди. Мазкур ўйиннинг иккинчи бўлимида ёшлар сафида “Навбаҳор” футбол клубига қарашли “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг иқтидорли тарбияланувчилари ҳам майдонга тушишди. Эътиборли жиҳати, ёшлар ўзларини йўқотиб қўйишмади ва кўпчиликда илиқ таассурот қолдиришди.
Назорат баҳсида жамоалар таркиби қуйидагича кўринишга эга бўлди.

“Қизиллар”: Александр Корнийчук, Тоҳир Шамситдинов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Мурод Тўйчибоев, Азизбек Мамазойитов, Дилшод Жабборов, Алишер Маҳмудов, Акрам Баҳриддинов, Дорджи Сангаджиев, Ислом Исоқжонов, Шоҳжахон Аббосов (Владислав Алексин).
“Яшиллар”: Артур Парванов, Жавоҳир Олимжонов, Руслан Вагапов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Ғолиббек Каримов, Билол Шарофиддинов, Азизбек Турғунбоев, Аҳмад Мамадалиев, Ғайрат Жўраев, Акбарали Холдоров, Владислав Алексин. Захирадан майдонга тушганлар: Илҳом Алибоев, Абдулазиз Жалилов, Хусан Ғаниев, Отабек Давлатов, Аюб Жўраев, Бекзод Турсунов, Фарруҳ Умаралиев, Абдурауф Ғуломов, Ислом Каримов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика