"Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувида мухлисларга 22 минг дона бепул футболка тарқатилади

Narzulla Saydullayev
16 апр 2018, 18:11
Суперлиганинг 7-турида "Навбаҳор" ўз уйида "Бунёдкор" билан ўйнайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги “Футболни ривожлантириш чора - тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3610 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан “Навбаҳор” жамоасининг фидоий, ашаддий футбол  мухлисларига бўлган чексиз ҳурмати ва эътибори сабабли 22 (йигирма икки) минг дона футболкалар тақдим этилди.

20 апрель куни соат 18:00 да Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда Суперлига 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Бунёдкор” жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувга ташриф буюрган ҳар бир жонкуяр футбол мухлисларга мазкур футболкаларни бепул тарқатиш режалаштирилди.

“Бунёдкор” клубига қарши кечадиган ўйиндан олдин элимиз суйган, вилоятимизнинг таниқли эстрада хонандалари иштирокида шоу концерт дастури ҳам намойиш этилади. Мазкур учрашувга, биз учун қадрли ва азиз бўлган “Навбаҳор” жамоамизни қўллаб-қувватлашга барча фидоий мухлисларимизни “Марказий” ўйингоҳга чорлаб қоламиз.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати