"Навбаҳор" бош мураббийи Александр Волков истеъфога чиқарилди
22 июн 2016 12:57
Янгиликлар
"Навбаҳор" бош мураббийи Александр Волков истеъфога чиқарилди
Наманганнинг "Навбаҳор" клубида бу мавсумда иккинчи марта бош мураббий ишдан бўшатилди.
Кеча олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Металлург" учрашувида меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Наманган клуби раҳбарияти бугун бош мураббий Александр Волковни ўзи эгаллаб турган лавозимдан бўшатиш ҳақида қарор қабул қилди. Мураббийлар штабидаги Вадим Шодиматов ва Анвар Жабборов ҳам ишдан кетишди.
"Навбаҳор"га Мустафо Байрамов бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Унга Дурбек Умаралиев ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, "лочинлар" Волков қўл остида 2та ғалаба, 1та дуранг ва 4та мағлубият қайд этишди.
6-турдан сўнг раҳбарият "Навбаҳор"нинг олдинги бош мураббийи Рашид Ғофуровни истеъфога чиқарган эди.

championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар