UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  0 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  2 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  13 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  14 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  134 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0

"Навбаҳор" билан ўйин. АГМКдан кетиш сабаби ва характери". Элгужа Григалашвили билан интервью Янгиликлар

"Навбаҳор" билан ўйин. АГМКдан кетиш сабаби ва характери". Элгужа Григалашвили билан интервью

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси Суперлиганинг навбатдаги турида Муборакда "Навбаҳор"ни қабул қилди.

Қизиқарли кечган учрашувда томонлар 1:1 ҳисобида муроса кўчасини танлашди. Жорий йилда ўз олдига ҳар йилгиданда юқори мақсадларни қўйган "Қизилқум" ҳар бир турда рақибларига жиддий қаршилик кўрсатишни уддасидан чиқмоқда, десак муболаға бўлмайди. Ўтган олти тур давомида 4та дуранг ва 1 бор ғалабага эришган Ҳамид Актамов шогирдлари битта ўйинда мағлубиятга учрашди. Уларнинг захирасида АГМКга қарши қолдирилган баҳс ҳам бор. Жамоа мақсадларга яраша янги мавсум арафасида таркибини ҳам кучайтиришга эришди. Собиқ футболчтилар Элгужа Григалашвили ва Мате Ватсадзе қайтди. Ҳимоя қўрғони Ислом Тўхтахўжаев билан кучайтирилди. Ҳужумни кучайтириш учун жалб қилинган Элгужадан мухлислар кўп нарса кутишаётгани аниқ. Биз эса "Навбаҳор" билан учрашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик.


- Дастлаб "Навбаҳор" билан ўйин ҳақида...

- Ҳар бир жамоа майдонга ғалаба учун тушади. Мағлубиятни ўйлаймайди. Шундай экан биз ҳам "Навбаҳор"дан уч очко тортиб олишни ният қилгандик. Лекин ўхшамади. Дуранг натижа ёмон эмас. Бироқ ҳар доим ғалаба иштиёқида ўйнашимиз керак. Кўплаб вазиятларга эга бўляпмиз. Фойдаланишга келганда омад биздан юз ўгирмоқда. Ҳимояда оддий хатоларга йўл қўйиб гол қўйиб юборяпмиз. 

- Ўтган мавсумларда АГМК сафида ёрқин ўйинларингиз билан мухлислар меҳрини қозонган эдингиз. Бироқ йил якунида жамоадан кетишигиз кутилмаган ҳолат сифатида қабул қилинди...

- Бу - футбол. Унда ҳар доим ҳам сиз истаган нарса рўй беравермайди. АГМКнинг муваффақиятларига  ҳисса қўшганимдан хурсандман. Жамоамга ёрдам бериш мен учун муҳим ҳисобланади. 

- АГМКни тарк этишингиз нимага боғлиқ? Балки клуб сизни кейинги режаларига киритмагандир...

- Билмадим. Мендан бу борада ҳеч ким сўрамади ва индашмади ҳам. Нимани ҳал қилишди ва қандай режалар тузишди менга қоронғу. Шу боис "Қизилқум"га қайтишга қарор қилдим. Ҳозир шу жамоанинг футболчисиман. Демак бор эътиборим "Қизилқум"га қаратилган. 

- Сиз медаллар учун курашадиган жамоадан ўртамиёна клубга келдингиз. Сизни янада кучлироқ клубга йўл олишингиз кутилганди. "Қизилқум" билан ҳам совринларга эга чиқишингизга ишонасизми?

- Футболда ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Пешонамда "Қизилқум"га қайтиш ёзилган экан шундай бўлди. Олдиндаги ўйинларда керакли очколарни тўпласак турнир жадвалида юқорироққа кўтариламиз. 

- Сизнинг ўйинингиздаги эътиборимни тортган жиҳат шуки, жамоа мағлуб бўлаётган паллада, дейлик финалларда ҳисобда ортда бораётган пайтда сизнинг ҳаракатларингиздаги тезлик пасайиб кетади. Иштиёқингиз тушиб кетгандек кўринади. Бу сизнинг характерингизми?

- Бундай ҳолат бўлиб туради. Бунга оддий қарайман. Ҳа доим ҳам ўйинингиз муваффақиятли чиқавермайди. 

- Яқин йилларда Ўзбекистон чемпионатида тўп тепган энг яхши учта грузиялик футболчини айта оласизми?

- Мен кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатмаган бўлардим. Ўзбекистон чемпионатида ўйнаган барча грузиялик футболчилар мен учун яхши. Уларнинг ёмони йўқ.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика