UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  0 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  2 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  4 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  4 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  5 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3

"Навбаҳор" "Андижон"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Навбаҳор" "Андижон"ни мағлуб этди

2018 йилги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Навбаҳор" бугун "Андижон" жамоасига қарши мавсумлар оралиғидаги дастлабки назорат ўйинида майдонга тушди.

"Навбаҳор-Умид" футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида ўтган баҳсда мезбонлар асосан устунликка эришишди. Учрашув бошида Аъзам Алиев ўнг қанотдан бошланган ҳужумни самарали якунлади. Танаффусга қадар имкониятлар бўлсада биринчи бўлимда 1:0 ҳисоби сақланиб қолди. 

Иккинчи бўлимда мураббийлар майдонга ёшларни туширишди. Шундай бўлсада, "Навбаҳор" ғалабани мустаҳкамлашни уддасидан чиқди. Аввалига Равшан Ҳурсанов иккинчи голга муаллифлик қилди. Андижонликлар шундан сўнг жавоб тўпини киритиб, кескинликни қайтаргандек бўлишди. Лекин баҳс охирларида Акмал Турғунбоев учинчи голни урди. Якунда 3:1 ҳисоби қайд этилди.

Андижонликлар билан ўтган учрашувда жароҳат туфайли, Асилбек Аманов, Мирзоҳид Ғофуров ва Рўзимбой Аҳмедовлар майдонга туша олишмади.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Мирзоҳид Маматханов, Юнусбек Абдувоҳидов, Ғиёс Комилов, Жаҳонгир Меҳмонов, Илҳом Бойдедаев, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Азизбек Турғунбоев, Аббос Махсталиев, Остон Ўрунов, Равшан Ҳурсанов. Захирадан майдонга тушганлар: Ҳожиакбар Юнусов, Акмал Турғунбоев, Аҳмад Мамадалиев, Аббос Ғуломов, Искандар Сиддиқжанов, Билол Тошмирзаев.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика