"Навбаҳор": "Андижон"га 0:4 ҳисобида ютқазган жамоа асосий таркиб эмас
25 фев 2023 18:24
Янгиликлар
"Навбаҳор": "Андижон"га 0:4 ҳисобида ютқазган жамоа асосий таркиб эмас
Буни "Навбаҳор" матбуот хизмати маълум қилди.
"Бугун Наманган шаҳридаги "Динамо" стадионида "Навбаҳор "нинг U-21 ёшлар ва U-19 жамоалари футболчиларидан иборат аралаш таркиби "Андижон"га қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Мазкур баҳсда тажрибали бўлган меҳмонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
"Навбаҳор"нинг асосий таркиби эса айни пайтда Наманган шаҳри, Давлатобод туманидаги "Марказий" стадионида Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоаси билан халқаро ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда", – деди "Навбаҳор" матбуот хизмати.
Аввалроқ "Андижон" матбуот хизмати "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда доғда қолдиргани ҳақида хабар берган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин