

"Бугун Наманган шаҳридаги "Динамо" стадионида "Навбаҳор "нинг U-21 ёшлар ва U-19 жамоалари футболчиларидан иборат аралаш таркиби "Андижон"га қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Мазкур баҳсда тажрибали бўлган меҳмонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
"Навбаҳор"нинг асосий таркиби эса айни пайтда Наманган шаҳри, Давлатобод туманидаги "Марказий" стадионида Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоаси билан халқаро ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда", – деди "Навбаҳор" матбуот хизмати.
Аввалроқ "Андижон" матбуот хизмати "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда доғда қолдиргани ҳақида хабар берган эди.



