UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24Суперлига. "Бунёдкор" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  0 18:10ҚПЛ. "Турон" "Қайсар" меҳмони бўлмоқда, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ўйинни асосий таркибда бошлади (онлайн ҳисоб)  0 17:45Про лига. Бугун 6-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.  0 16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  8 15:55Жек Грилиш А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 15:22"Наполи" "Арсенал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун маошини пасайтириши мумкин  5 14:22"Милан" "Манчестер Сити"нинг Рейндерс бўйича таклифини рад этди  3 13:58АПЛ клуби ёзги трансферлар ойнасида 180 миллион евро сарфлашга тайёр  1 13:30Ди Мария "Бенфика"ни тарк этмоқчи  0 13:04Де Брюйне фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттиришини истисно қилмади  2 12:38"Реал" футболчиси тез орада фаолиятини якунлашини маълум қилди  6 12:11Сане АПЛ клубига текинга ўтиши мумкин. "Бавария" вингерининг қиз дўсти Англияга қайтишни истамоқда  9 11:44"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:32"Реал" сотиб юборган футболчисини қайта харид қилиши мумкин  17

"Навбаҳор": Аккредитация жараёни 15 февралдан бошланади Янгиликлар

"Навбаҳор": Аккредитация жараёни 15 февралдан бошланади

Теглар :  Навбаҳор
2017 йилги мавсум давомида “Навбаҳор” жамоасининг уй учрашувлари учун ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланганлигини маълум қиламиз.

Хужжатларни қабул қилиш 15 февралдан 25 февралга қадар давом этади. Шу вақт оралиғида Наманган вилоятида фаолият юритадиган ОАВ вакиллари “Навбаҳор” футбол клубига мурожаат қилишлари мумкин.

Аккредитациядан ўтиш учун ОАВ вакилларидан қуйидаги хужжатлар талаб қилинади.

1. ОАВ номидан “Навбаҳор” футбол клуби номига ёзиладиган алоқа хати (алоқа хатида аккредитация хужжати бериладиган ҳар бир ходимнинг тўлиқ исми шарифи, лавозими кўрсатилиши лозим);
2. Аккредитация оладиган ходимнинг фуқаролик паспорти нусхаси икки дона 3х4 хажмдаги фотосурат.

Эслатма: Учрашувлар ва бошқа тадбирлар пайтида журналистларга ОАВлар томонидан тақдим этиладиган гувоҳномалар билан кириш ҳуқуқи берилмайди. ОАВ вакиллари ўйингоҳга ПФЛ томонидан тасдиқланган ҳамда ПФЛ ва “Навбаҳор” футбол клуби томонидан бериладиган аккредитация хужжати билан кириш имконига эга бўлишади.

ОАВ вакиллари саволлар юзасидан "Навбаҳор" футбол клубига мурожаат қилишлари мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика