"Навбаҳор" 19 июлда "Алай"га қарши ўйнайди

Mirjalol Normatov
16 июл 2021
Coca Cola Суперлиганинг 2-давра баҳсларига жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган “Навбаҳор” жамоаси футболчиларнинг спорт формаларини сақлаб туриш мақсадида, 19 июль куни халқаро ўртоқлик ўйини ўтказишга қарор қилди.

“Лочинлар”га шу куни Қирғизистоннинг “Алай” (Ош) жамоаси рақиб бўлади. 

Мазкур жамоа бу йил Тожикистонда марказлашган ҳолда ўтказилган ОФК кубоги гуруҳ босқичида Қаршининг “Насаф” клуби билан бир гуруҳдан жой олиб, қаршиликлардан 0:4 ҳисобида мағлубиятга учраганди. 

“Алай” 8 та жамоа иштирок этадиган Қирғизистон Премьер-лига иштирокчиси ва айни пайтда 12 та ўйиндан 22 очко тўплаган ҳолда, 3-ўринда бормоқда. 

“Навбаҳор” – “Алай” жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик баҳси 19 июль куни соат 19:00 да Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. 


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати