"Насаф"га фаолияти давомида 150та гол урган ҳужумчи келмоқда"
28 июл 2021 16:08
Янгиликлар
"Насаф"га фаолияти давомида 150та гол урган ҳужумчи келмоқда"
Қаршининг "Насаф" клуби ёзги трансферлар ойнаси вақтида сербиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
"Насаф" ажойиб тўпурар ҳужумчи — Андрея Калуджеровични олиб келяпти. Футболчи бугун Ўзбекистонга келади.
Сифатли легионер. Ҳақиқий ҳужумчи. Ёзда Сербия Суперлигасининг "Пролетер" жамоасига ўтиб, 2 турда гол уришга ҳам улгурганди. Фаолияти давомида 150та гол урган ҳужумчи.
"Турон" Калуджерович билан узоқ музокара ўтказиб, якунда келишолмаганди. Андрея "Насаф" билан дедлайнга 2 кун қолганда ниҳоят келишди. Қимматроқ, лекин сифатли легионер. Боян Матичдан икки карра зўр. Буни сербияликлар ҳам тасдиқлашди", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов твиттердаги ўз саҳифасида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар