UZ

Сўнгги янгиликлар

00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  1 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   0 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  4 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  8 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  7 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  15 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  45 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  5

"Насаф"да нима гаплар? Янгиликлар

"Насаф"да нима гаплар?

Сўнгги кунларда амалдаги чемпион билан боғлиқ тасдиқланмаган хабарлар сони кўпайиб кетгандек.

"Насаф" ўтган мавсумда ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпиони бўлди ва жорий мавсумда совринни ҳимоя қилиш ниятида. Қаршиликлар Суперлига якунига беш тур қолганда мусобақа жадвалида етакчилик қилишмоқда. Шунингдек, "аждарлар" Осиёнинг энг кучли клублари билан ОЧЛнинг Элит лигасида тўқнаш келмоқда. Жиддада мусобақанинг амалдаги чемпионини 60 дақиқа давомида ер тишлатиб, ўз уйида эса Осиёнинг энг номдор клуби "Ал Ҳилол"га муносиб рақобат кўрсатган "Насаф"га қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Гўёки "Насаф"да барчаси ва идеалдек. Ажойиб таркиб, кўп йиллардан буён жамоани бошқариб келаётган мураббий. Бироқ сўнгги кунларда ОАВ вакиллари "Насаф"ни кўп эслайдиган бўлиб қолишди, афсуски ижобий жиҳатдан эмас. Хўш, муаммо нимада?

Нарзулла Сайдуллаев ўз каналида ёзишича, жамоа етакчилари Шерзод Насруллаев ва Ойбек Бозоров янги мавсумни "Насаф" сафида бошламайди. Икки футболчининг ҳам легионерга айланиш эҳтимоли йўқ эмасдек. Шерзод Насруллаев терма жамоанинг асосий таркиб футболчиси бўлиб улгурган бўлса, Ойбек Бозоров Суперлиганинг энг ёрқин ўйинчиларидан бири ва ҳар доим терма жамоага чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинган вақтда Бозоров фамилияси рўйхатдан жой олишга лойиқ бўлган футболчи сифатида биринчилардан бўлиб тилга олинади. Бироқ "Top Podcast" ўз ижтимоий тармоқларидан бирида икки футболчи янги мавсумни хорижда эмас, "Пахтакор"да бошлаши ҳақида пост жойлади. Насруллаев ва Бозоровнинг жамоадан кетиши анча жиддий йўқотиш, афсуски, иқтидорли футболчилар легионер эмас, шунчаки Суперлиганинг бошқа жамоасига ўтаётгани бироз мени ранжитди. Икки футболчи рақобатбардош лигалардаги клубларда ўз кучини намойиш эта олишига ишончим комил. "Насаф" учун эса бу жуда катта йўқотиш бўлади.

Шунингдек, бироз вақт ўтар-ўтмас Ҳусайн Норчаев ҳам келаси мавсумни бошқа клуб сафида бўлиши ҳақида маълум қилди. Норчаевнинг кетиши содир бўлиши керак бўлгандек, сабаби ОАВ хабарларига кўра, футболчи ёзда Португалиянинг "Брага" клуби билан музокара олиб борган эди, бироқ трансфер футболчининг керакли муддат ичида виза ололмагани туфайли барбод бўлган эди. Норчаев катта эҳтимол билан легионерга айланса керак. Бердиев жамоаси учун яна бир йўқотиш, аммо кутилган йўқотиш.

"Аждарлар" уч нафар етакчи футболчисидан айрилиб қолиши мумкинлиги бу табиий ҳол. Масалан, ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси Акмал Мозговой ёзда "Насаф"дан "Бани Яс"га кўчиб ўтди. Суперлигада ўзини яхши намойиш этаётган футболчиларнинг хориждан "совчи"лари кўп бўлиши аниқ, бироқ ушбу хабарлар "Насаф" мавсумнинг энг қизғин палласида янграётган бироз хавотирли. Жамоа ичидаги муҳит ўзгарган бўлиши мумкин. Клуб чемпионликни ҳимоя қилиш учун энг муҳим ўйинлар олдида турганда етакчи футболчиларнинг янги мавсумда бошқа жамоада бўлишининг эҳтимоли 100% дейдиган хабарлар бироз ўйлантириб қўймоқда. Менимча, "Насаф" кейинги мавсумдаги таркиби ва жамоага ажратиладиган пул ва эътибор Суперлигадаги якуний ўрнига боғлиқ бўлади. Агар Бердиев шогирдлари чемпионлик унвонини ҳимоя қила олишса, жамоа ҳозирги ривожланиш йўналишида давом этса керак. Агарда "Нефтчи" чемпион бўладиган бўлса, ҳомийлар томонидан клубга бўлган эътибор камайиши мумкин ва жамоа яна кўпроқ ёшларга имконият беришни бошлайди. Рўзиқул Бердиев ҳам кўп маротаба "Насаф" сўнгги вақтларда кўпроқ тажрибали футболчиларга таяниб қолгани, янги ёшларни кашф этмай қўйганини тан олган эди.

Энг қизиғи шундаки, "Насаф" сўнгги йилларда ўзбек футболининг етакчисига айланиб улгурган эди. Сўнгги йилларда янги гегемон бўлиши кутилган "Навбаҳор" лойиҳаси тугаб бўлди. "Пахтакор" ҳам ёшларга эътибор берамиз деб икки мавсум "турбулент" зонага тушиб қолди. "Нефтчи" эса фақатгина жорий мавсумда жонланди. Бу вақт ичида эса ягона барқарор жамоа - "Насаф" эди. Қаршиликлар ўтган мавсумда ўз тарихидаги илк чемпионликни қўлга киритди ва катта эҳтимол ўз тарихидаги энг яхши даврни ўтказмоқда. ОАВ хабарларига кўра, "Насаф" етакчилари "Пахтакор"га кўчиб ўтармиш. Ушбу хабарлар рост бўлса, чемпионатимиз яна бир бор "Пахтакор" гегемонлик даврига қайтиб қоладими? Эсингизда бўлса, бундан бир неча йил аввал "Насаф"да порлаган футболчиларнинг деярли барчаси "Пахтакор"га трансфер қилинарди. Ўша мавсумларда "Насаф"да молиявий имкониятлар чеклангани туфайли жамоа ўз етакчиларини асосий рақобатчиларидан бирига бериб юборишга мажбур эди. Чунки Бердиевда бошқа илож ҳам йўқ эди, аммо ҳозирги "Насаф" ўз етакчиларини "Пахтакор"га бериши бироз ғалати. Ваҳоланки, "Насаф" ўз амбицияларидан воз кечаётгандек.

Бугун "Насаф" Элит ОЧЛ доирасида "Шабаб Ал Аҳли" билан беллашади. Рўзиқул Бердиев шогирдларига бугунги учрашувда ғалаба ва омад тилаб қоламиз. Олға, "Насаф"!


P.S "Насаф" Алибек Давронов билан 2028 йил якунига қадар ва Муроджон Раҳматов билан яна икки йилга шартномани узайтиргани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бу эса Қарши жамоаси мухлислари учун яхши хабар. "Насаф" асосий таркиб футболчиларини сақлаб қолишга ҳаракат қилаётганидан далолат.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика