UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  3 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  11 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  1 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  9 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  22 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  5 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  67 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  24 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  51

“Насаф”да ғалаба, “Навбаҳор”да дуранг, ОКМК ва “Пахтакор”да эса... ОЧЛнинг ғарб минтақасида биринчи тур баҳслари якунланди Янгиликлар

“Насаф”да ғалаба, “Навбаҳор”да дуранг, ОКМК ва “Пахтакор”да эса... ОЧЛнинг ғарб минтақасида биринчи тур баҳслари якунланди

18-19 сентябрь кунлари ОЧЛнинг гуруҳ босқичига старт берилди.

Ушбу мусобақадан Ўзбекистоннинг тўртта жамоаси иштирок этмоқда.

А гуруҳида “Пахтакор” мусобақани мағлубият билан бошлади. “Шерлар” илк турда кеча Тошкентда “Ал Айн”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнир жадвалининг охирги поғонасига тушиб қолди. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида эса яна бир кутилмаган натижа қайд этилди. Туркманистоннинг “Аҳал”и Саудия вакили “Ал Фейҳа”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Б гуруҳида Қаршининг “Насаф” клуби мусобақани ғалаба билан бошлади. “Аждарлар” биринчи турда Иорданияга сафар қилишди ва маҳаллий “Ал Файсалий” жамоасини 90+7 дақиқада урилган гол эвазига мағлуб этишди. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида эса “Ал Садд” ва “Шаржа” ўзаро дуранг ўйнашди.

C гуруҳида Олмалиқнинг ОКМК жамоаси илк турда мусобақа бош совринига даъвогарлардан бири бўлмиш “Ал Иттиҳод”да қарши майдонга тушди. Миржалол Қосимов шогирдлари ушбу баҳсда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида "Ал Қува Ал Жавия" “Сепаҳон” билан жанговар дуранг ўйнади.

Д гуруҳида ОЧЛ гуруҳ босқичининг дебютанти “Навбаҳор” баҳсларга киришди. Наманганликлар илк турда ОЧЛнинг тўрт карра чемпиони “Ал Ҳилол”га қарши майдонга тушди. Малком, Неймар каби футболчиларига қарши кечган баҳсда Бабаян шогирдлари ғалаба қозонишлари ҳам мумкин эди, бироқ 100 дақиқада ўтказиб юборилган гол, наманганликларни ғалабадан маҳрум қилди. Гуруҳнинг иккинчи турида “Нассаджи Мазандаран” “Мумбаи Сити”ни мағлуб этди.

Ғарб минтақасида ўзбек клублари йўқ ягона гуруҳ. Бироқ бу ерда Роналду бошчилигидаги “Ал Насср” бор. Саудияликлар илк турда “Персеполис”ни мағлуб этди. Иккинчи учрашувда эса “Ал Дуҳайл” Тожикистоннинг “Истиқлол”ини мағлуб эта олмади.

ОЧЛнинг иккинчи тур баҳслари 2-3 октябрь кунлари бўлиб ўтади. 2-турда "Насаф" "Ал Садд"ни, ОКМК "Ал Қува Ал Жавия"ни, "Навбаҳор" "Мумбаи Сити"ни қабул қилса, "Пахтакор" Саудия Арабистонига сафар уюштириб, "Ал Фейҳа"га қарши майдонга тушади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика