UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  11 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  4 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  1 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  1 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  2 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  14 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  35 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0

"Насаф" устози: "Кўрпамизга қараб оёқ узатамиз" Янгиликлар

"Насаф" устози: "Кўрпамизга қараб оёқ узатамиз"

2021 йилги Ўзбекистон Суперкубогида "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари тўқнаш келишди.

Унда Питер Хюистра бошчилигидаги "Пахтакор" кичик 1-0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг "Насаф" жамоаси катта мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида
"Аввало,  "Пахтакор" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, йигитларга катта раҳмат айтаман. Бизга озгина маҳорат етишмади. Учрашув давомида кўп бор голга тортадиган вазиятлар яратдик. Ҳимояда бироз эътиборни йўқотишимиз натижасида гол ўтказиб юбордик. Бу мағлубиятдан кейин тушкунликка тушиш керак эмас. Биласизлар, уч кундан кейин Қаршида яна "Пахтакор" билан ўйнаймиз. Керакли хулосаларни чиқариб, муносиб тайёргарлик кўрамиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз".

- Икки хил бўлим кўрдик. "Насаф"нинг захира ўриндиғи тор эканлиги таъсирини ўтказгандек кўринди. Бу борада фикрингиз қандай?
- Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам йигитлар ҳаракат қилишди. Голдан сўнг озгина тушкунлик бўлди. Сўнгги дақиқаларда жуда қулай вазиятдан фойдалана олмадик. Юқорида айтганимдек, маҳорат етишмади.
- Учрашув ҳакамларига сизда эътироз борми?
- Ҳакамларни назорат қиладиган қўмита бор. Уларга эътироз билдиришга ҳаққим йўқ. Бизнинг ишимиз футболчиларни тайёрлаш.
- Жамоани етакчилар тарк этгани ҳисобига захира ўриндиғи торайгани сезилди. Мавсум давомида бу ҳолат панд бериб қўймайдими?
- Ҳозирда янги жамоа тузяпмиз. Ёшлар тажриба тўплаши учун уларни кўпроқ ўйнатамиз. Бошқа иложимиз йўқ.
- Мавсум стартига қадар таркибни кучайтириш учун ҳаракат қилинадими?
- Йўқ, менимча мавсумни қўл остимиздаги йигитлар билан бошласак керак.
- Ҳар мавсум охирида етакчилар "Насаф"ни тарк этиши одат тусига кириб қолди. Улар олиб қолинса, 3-4 йил ичида рақобатбардош жамоа шаклланармиди...
- Бу раҳбариятга боғлиқ ҳолат. Бир нечта кучли ўйинчилар харид қилинса, албатта, яхши бўларди. Лекин иложимиз йўқ. Шу туфайли кўрпамизга қараб оёқ узатамиз.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика