“Насаф” Туркия йиғинини якунлади
22 янв 2017 01:08
Янгиликлар
“Насаф” Туркия йиғинини якунлади
Қаршининг “Насаф” жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказган икки ҳафталик хорижий йиғинни якунлаб, юртимизга қайтиб келди.
Йиғин давомида қаршиликлар олтита назорат учрашувида майдонга чиқишди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонишди. Йиғин давомида таркибда ўзгаришлар кузатилмади. Асосий эътибор ўйин амалиётига, футболчиларнинг техник ва тактик тайёргарлигига қаратилди.
Жамоа аъзолари қисқа таътилдан кейин 25 январдан бошлаб Қаршида тўпланишади ва ОЧЛ саралаш босқичида “Ал Хидд” жамоасига қарши тайёргарликни бошлашади.
Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Ал Хидд” учрашуви 31 январь куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилади. Учрашув соат 16:00да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар