

Табиийки, бу Ўзбекистон квоталарини ўзгартиради. Аниқлашимизча Элит ОЧЛдаги бир дона ўрнимиз сақланган ҳолда яна битта плей офф учун йўлланма берилади.
“Нефтчи” Ўзбекистон чемпиони сифатида Элит ОЧЛда қатнашади. Кубок соҳиби “Пахтакор” плей-оффда ўйнайди. Агар жамоа плей-оффдан ўта олмаса ОЧЛ 2 гуруҳ ўйинларида қатнашади.
Ҳозирги ҳолатда “Насаф” тўғридан-тўғри ОЧЛ 2 йўлланмасини қўлга киритяпти.
Шу тариқа, қарор ОФК Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланса, шу йилги мавсумнинг ўзида Суперлиганинг 3 та жамоаси ОЧЛда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.



