"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида ҳакамлар пенальти белгиламади. Суперлиганинг 11-туридаги ҳакамлик таҳлили

Оқил Абдубарноев
6 май 2026, 17:28
Championat.Asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram-канали) ўз ҳакамлар жамоаси билан биргаликда Ўзбекистон Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

"Динамо" – "Машъал"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Бу вазиятда “Динамо” ўйинчиси тўқнашув изламай, тўпга биринчи бўлиб ўйнашга улгурган. Тўқнашув ташаббускори эса тўпга улгурмай қолиб, ҳужумчини йиқитган “Машъал” дарвозабони бўлади. Бизнингча, интизомий жазоларсиз пенальти белгилаш – тўғри қарор.

"Бухоро" – "Сўғдиёна"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Тўғри, "Сўғдиёна" дарвозабони тўпни ушлаб қололмади, шундан сўнг "Бухоро" ўйинчиси билан тўқнашув содир бўлди. Бироқ биз буни ўйин ҳолати ва вазиятга жиддий таъсир қилмаган деб ҳисоблаймиз. Бизнинг фикримизча, тўғри қарор – ўйинни давом эттириш. Ҳакам ва VAR тўғри қарор қабул қилган.

"Бухоро" – "Сўғдиёна"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Яқин устун олдида турган “Сўғдиёна” ўйинчиси рақиб билан позиция учун кураш туфайли эмас, шунчаки тўпга етолмагани учун унга ўйнай олмади. Тўғри, аввалига уни “Бухоро” футболчиси ушлаб турган эди, бироқ тўп уларнинг ҳудудига узатилгач, қўйиб юборди. Шундай қилиб, бу ушлаб туриш унинг ҳаракатланишига ҳеч қандай тўсқинлик қилмади. Бизнингча, бу мутлақо ўйин вазиятидаги кураш эди. Тўғри қарор – ўйинни давом эттириш.

"Бухоро" – "Сўғдиёна"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Афсуски, қўшимча ракурслар етарли эмас. Мавжуд такрорий лавҳадан ҳакам хато қилди деб айта олмаймиз. "Бухоро" ўйинчиси томонидан очиқчасига қўл билан ўйнаш ҳолатини кўрмаяпмиз, демак, ҳакамнинг ўйинни давом эттириш қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

"Қўқон-1912" – "Бунёдкор"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

"Қўқон-1912" ҳимоячиси атайлаб тўпга қўл билан ўйнаб, рақибни яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилмоқда. Тўғри, тўп ҳужумчининг назоратида эмасди, лекин тезликда келаётганди. Агар фол бўлмаганида, "Бунёдкор" ҳужумчиси тўпни эгаллаб, реал голли вазиятга эга бўлиши мумкин эди. VAR тўғри аралашган, фикримизча, тўғри қарор – қизил карточка.

"Қўқон-1912" – "Бунёдкор"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

"Бунёдкор" футболчиси тўпни ўзига бўйсундира олмади ва узоққа узатиб юборди, шундан сўнг рақиб оёғини босиб олиш ҳолати юз берди. Тўғри, оёқ тўлиқ босилмаган, лекин юқори интенсивликни кўриб турибмиз, "Бунёдкор" ўйинчиси рақиб билан бундай тарзда яккакурашга киришиб, унинг оқибатларини ҳисобга олмаган. Ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлаймиз – эҳтиётсиз ҳаракатлар ва қўпол ўйин учун сариқ карточка (бу ўйинчи учун учрашувдаги иккинчиси бўлди).

"Қўқон-1912" – "Бунёдкор"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Бизнингча, ҳакам тўғри қарор қабул қилиб, ўйинни давом эттирди. Ушбу вазиятда "Қўқон-1912" ҳимоячиси томонидан чалиб йиқитиш ёки оёққа зарба бериш ҳолатини кузатмаяпмиз. Шу билан бирга, симуляцияни ҳам кўрмаяпмиз, чунки, назаримизда, "Бунёдкор" ўйинчиси шунчаки сирпаниб кетиб, мувозанатни йўқотган.

"Қўқон-1912" – "Бунёдкор"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Яна бир ноқулай такрорий лавҳа. Йиқилиш чоғида “Бунёдкор” ўйинчиси қўли билан рақибининг юзига тегиб кетди, бироқ бундан аввал “Қўқон-1912” ҳимоячиси томонидан оёққа нисбатан қоида бузилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишимиз мумкин. “Бунёдкор”нинг 28-рақамли футболчиси бизга кўринишни тўсиб қўяпти, шу сабабли бу вазиятда ҳимоячи томонидан қоида бузилганини юз фоиз ишонч билан айта олмаймиз. Ҳакам яхши нуқтада турган эди, шунинг учун унинг қарорига ишониш жоиз.

"Насаф" – "Навбаҳор"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Биз бу вазиятда ҳакамнинг қарорига қўшилмаймиз. Бизнингча, ВАР тўғри аралашиб, ҳакамни видеотакрорни кўришга таклиф қилди. “Насаф” ҳимоячиси рақибнинг тўпга ҳаракатланишига очиқ-ойдин тўсқинлик қилиб, уни ушлаб қолмоқда. Эътиборли жиҳати, футболчи олдинга эмас, орқага йиқилмоқда. Бу — қасддан ушлаб қолиш ва бу вазиятдаги тўғри қарор — пенальти ҳамда сариқ карточка.

"Насаф" – "Навбаҳор"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Ҳакам тўғри қарор қабул қилди ва ўйинни давом эттирди. "Навбаҳор" ҳимоячиси қўлларини орқасига яширмоқда, қўли билан тўп томон ҳаракат қилмаяпти, қўл танани ғайритабиий равишда катталаштирмаяпти.

"Насаф" – "Навбаҳор"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Ушбу вазиятда, 9-ҳолатдан фарқли ўлароқ, ҳакамнинг қарорига қўшиламиз. Тўғри, бу ерда ҳам ушлаб қолиш бор эди, лекин у қадар кучли эмас, бу "Насаф" ўйинчисининг тўпга томон ҳаракатига таъсир қилмади. Фикримизча, у ўз ташаббуси билан йиқилган. Тўғри қарор – ўйинни давом эттириш.

"Хоразм" – "Андижон"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Бу ерда "Хоразм" ҳимоячиси томонидан қоида бузилишини кўрмаяпмиз. Бошида ўйинчилар ўртасида ўзаро кураш кечди, шундан сўнг тўп, назаримизда, ҳимоячининг танасига тегди. Бизнинг фикримизча, тўғри қарор – ўйинни давом эттириш.

❌✅ "Локомотив" – "Қизилқум"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Ишни пенальти белгиланишидан бошласак. Бизнингча, бу жуда шубҳали пенальти, айниқса, "Локомотив" ўйинчиси ҳам рақибини ушлаб турган эди. Фикримизча, ўйинни давом эттириш тўғрироқ қарор бўларди. Пенальтини қайта тепиш масаласига келсак, бу камерадан аниқ бир нарса дейиш қийин, лекин катта эҳтимол билан дарвозабоннинг тўп тепилишидан олдин чизиқдан чиққанини қайд этган ҳакам ёрдамчиси ҳақ.


Шу тариқа, Суперлиганинг 11-тури баҳсларида ҳакамлар иккита хатога йўл қўйишди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia