

✅ ОКМК – "Локомотив"
Фикримизча, ҳакам тўғри қарор қабул қилди ва ўйинни давом эттирди. Пенальти белгилаш учун асос кўрмаяпмиз: ОКМК ҳимоячисини жазолашга ҳеч қандай сабаб йўқ, чунки чалиш, оёққа зарба бериш, итариш ёки ушлаб қолиш ҳолатлари йўқ. Агар контакт бўлган бўлса ҳам, бу мутлақо табиий ва ўйин ҳолати.
✅ "Машъал" – "Бухоро"
ВАР тўғри аралашди ва ҳакамни монитор ёнига чорлади. "Машъал" ўйинчиси рақибининг оёқларига сакрамоқда, ҳаддан ташқари куч ишлатиб, бутса тишлари билан тўпиқдан юқорига зарба бермоқда. Тўғри қарор – қоидани жиддий бузганлиги учун қизил карточка.
❌ "Машъал" – "Бухоро"
Ушбу унчалик аниқ бўлмаган ракурсларга қараб, “Бухоро” ўйинчиси ҳаводаги курашда қўли билан рақибининг юзига зарба берган, деб тахмин қилиш мумкин. Бизнингча, бу вазиятда қўпол ўйин учун сариқ карточка кўрсатишга асос бор, бироқ қизил карточка кўрсатишга муносиб эмас.
❌ "Пахтакор" – "Насаф"
Катта эҳтимол билан ҳакам "Пахтакор" футболчиси тўпни қабул қилаётиб, уни ўзидан анча узоқлаштириб юборди, деб ҳисоблаган. Тўп ундан катта тезликда "Насаф" дарвозабони томон учмоқда, дарвозабон эса тўпга чиқиб ўйнай оларди. Ҳакам вазиятни айнан шундай баҳолаган бўлса керак.
Аммо бизнингча, бу барибир қизил карточка. Агар қоидабузарлик бўлмаганида, "Пахтакор" футболчиси тўпни унчалик яхши ўзлаштира олмаганига қарамай, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Бу ерда, назаримизда, вазият сариқдан кўра қизил карточкага яқинроқ.
✅ "Пахтакор" – "Насаф"
Майдондаги ҳакамга тўқнашувнинг барча тафсилотларини кўриш қийин эди, бироқ такрорий лавҳаларда "Насаф" ҳимоячиси қўлини силтаганини ва рақибининг юзига тегиб кетганини кўриб турибмиз. Бизнингча, тўғри қарор – пенальти ва қўпол ўйин учун сариқ карточка.
✅ "Нефтчи" – "Қўқон-1912"
Ушбу вазиятда ҳакам, бизнинг фикримизча, ҳақли равишда қизил карточка кўрсатди. "Қўқон-1912" ўйинчиси рақибини кўриб турибди, бутса тишлари билан рақиб танасининг жуда юқори қисмига зарба бермоқда, босим ва ҳаддан ташқари куч ишлатиш бор. Бундай ҳаракатлар жиддий жароҳатга олиб келиши мумкин. Тўғри қарор – қоидани жиддий бузганлиги учун четлатиш.
❌ "Қизилқум" – "Хоразм"
Жуда мураккаб вазият. Жарима зарбасидан узатма амалга оширилмоқда, "Қизилқум"нинг 15-рақамли ўйинчиси офсайд чизиғида турибди. Бироқ у тўп учун курашга киргунига қадар, "Хоразм" ҳимоячиси унга нисбатан қоида бузмоқда. Қўл билан енгил итаришни биз қоидабузарлик деб ҳисобламаймиз, лекин бу ерда оёқларда ҳам контакт бор: "Хоразм" ҳимоячиси рақибини орқадан чалиб, уни йиқитмоқда. Бизнингча, тўғри қарор – эҳтиётсизлик оқибатидаги қўполлик учун пенальти.
❌ "Қизилқум" – "Хоразм"
"Хоразм" ўйинчиси тўпга ўйнамоқда, шундан сўнг, бизнинг фикримизча, муқаррар контакт юз бермоқда ва бу жазоланмайди. Тўғри қарор – ўйинни давом эттириш.
✅ "Бунёдкор" – "Навбаҳор"
Бош ҳакам ва ВАРнинг қарорига қўшиламиз: “Бунёдкор”нинг голи тўғри бекор қилинди. Ҳужумчи рақиб билан кураш оқибатида майдонга йиқилаётиб, тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтишидан аввал унга қўли билан тегиб кетган.
Шу тариқа, Суперлиганинг 10-тури учрашувларида ҳакамлар тўртта қўпол хатога йўл қўйишди.



