UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  0 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  0 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  2 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  7 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  5 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  1 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  9 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  6

"Насаф": Бу сафар Руминия клуби мағлуб этилди Янгиликлар

"Насаф": Бу сафар Руминия клуби мағлуб этилди

Теглар :  НасафБотошани
"Насаф" бугун яна бир назорат учрашувида майдонга тушди.

Анталиядаги бугунги учинчи назорат учрашувида “Насаф” Руминиянинг “Ботошани” клуби билан куч синашди.

Тенг курашлар остида кечган учрашувда "Насаф" 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Голни тўпурар ҳужумчи Драган Черан киритди. Тезкор ташкил этилган қарши ҳужумда Дониёр Нарзуллаев тўпни Драган Черанга  ошириб берди. Черан бу вазиятда дарвозани бехато нишонга олди.

Шундай қилиб, Анталиядаги янги мавсум тайёргарликлари мобайнида ўтказилган яна бир назорат учрашувида "Насаф" ғалабага эришди. Бундан аввалги назорат учрашувларида “Насаф” Кипр ва Озарбайжон клублари устидан ҳам шундай ҳисобда ғалаба қозонган эди.

Бугунги назорат учрашувида қуйидаги футболчилар майдонда ҳаракат қилишди.

“Насаф”: Элдорбек Суюнов, Игорь Голбан, Мақсуд Каримов, Нажмиддин Нормуродов (Акмал Шораҳмедов), Дониёр Нарзуллаев (Ғолиб Ғайбуллаев), Шароф Муҳитдинов, Одил Ҳамробеков (Азизжон Ғаниев), Баҳром Абдураҳимов (Бобир Абдухолиқов), Ислом Рашидхонов (Ислом Кенжабоев), Дилшод Хушбаков (Сирожиддин Қўзиев), Драган Черан.

"Насаф" навбатдаги назорат учрашувини эртага 16 январь куни Озарбайжоннинг яна бир клуби “Сумгаит” жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика