

Олдинроқ Лондон клуби германиялик мутахассисни бош мураббийлик пости учун фаворит сифатида кўрганди. Бироқ мураббий таклифга рад жавобини берган. Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, бу унинг узил-кесил қарори бўлган.
Мутахассис "Челси" билан бошқа музокара ўтказмоқчи эмас. Ҳозирча 35 ёшли мураббийнинг "Бавария" билан шартномаси бор ва мавсум якунига қадар у Мюнхен клубидан маош олади.



