

"Биз мағлубиятга лойиқ эдик. Жамоанинг ҳолати яхши эмас эди.
Биринчи бўлимда ҳимояда куч етишмади. Ўзимиз эса ҳужумда вазият яратмадик. Иккинчи бўлим эса ақлбовар қилмас даражада ўтди.
Биз назоратни йўқотиб қўйдик, чунки гол уришни жудаям истаб юбордик, аммо яна иккита гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди", - деди Нагельсманн.



