Нагельсманн: "Бавария"га кўпроқ гол уриши учун ҳеч ким ҳалақит қилмаяпти"

Mirjalol Normatov
12 мар 2023
"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн "Аугсбург" (5:3) устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

"2-дақиқадаёқ ўтказилган гол бизни бироз довдиратиб қўйди - Бериша ҳужумни чиройли якунлади. Аммо асосийси - бизнинг реакциямиз. Жавоб яхши бўлди. Биз тезлашдик ва ярим соат вақт мобайнида уларни ҳужумга чиқармадик.

Учта гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди, айниқса, сўнгги голни. Ундан ташқари, бизга кўпроқ гол уришимиз учун ҳеч ким ҳалақит қилмаганди. Ғалабадан мамнунман.

Ушбу ҳафтада яхши меҳнат қилдик, аммо ҳали хотиржамлик вақт келмади. Футболда апрель ойи энг муҳими ҳисобланади", - деди Нагельсманн.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal